суббота, 29 октября 2016 г.

“Чотқол”да 10 кун

             

Кўпдан бери бундай бўлмаган эди. 10 кун компьютер, Интернет, электорон почтадан узоқда, янги бир шароитда яшадим. Қаранг-а, мумкин экан! Бу роҳатбахш кунларни дўстлар билан Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳрида жойлашган “Чотқол” оромгоҳида ўтказдим.

  
“Чотқол” табиати ажойиб, ўта хушманзара жой. Шундайгина ёнидан Чирчиқ дарёси оқиб ўтади. Оромгоҳнинг ўзи турли манзарали ва мевали дарахтларга бой экан. Яхшигина ҳордиқ чиқариш, асабларни тинчлаштириш учун шароит мавжуд. Лекин...
                        
Негадир “Чотқол”нинг расмий мавқеи реабилитацион марказ бўлиб қолган. Амалда бундай мавқе учун бу ерда керакли мутахассислар ва муолажалар йўқ. Бу ҳақда ҳозир батафсил тўхтаб ўтирмайман. Дўстларим ва бошқа даволанувчилар билан суҳбатлар натижасида тайёрлаган таклиф ва мулоҳазаларни оромгоҳ маъмуриятига ёзма равишда етказдим. Икки кун ўтиб, раҳбариятнинг ёзма жавобини олдим. Унда таклиф ва мулоҳазалар учун миннатдорчилик билдирилган бўлиб, камчиликларни бартараф этиш ва реабилитацион марказ фаолиятининг янада самарали бўлишига эришиш учун зарур чоралар кўрилиши маълум қилинган эди.   
                       
Умуман олганда, ҳордиқ чиқариш, кайфиятни яхшилаш, асабларни тинчлаштириш учун “Чотқол” яхши жой экан.


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий