вторник, 27 июня 2017 г.

Касб байрами муборак! Маддоҳлар ўқимасин.

Барча азиз касбдошларимни бугун нишонланаётган профессионал байрамимиз билан чин қалбдан табриклайман. Журналистка оғир ва машаққатли касблар сирасига киради. Унинг нони қаттиқ эканлигини аксарият билади. Албатта, бу ерда гап том маънодаги ҳақиқий журналистка ҳақида бормоқда.

Ҳақиқатни айтиш, адолатни рўёбга чиқариш учун курашиш ҳаммага ҳам ёқавермайди. Тўғри гап на фақат туққанингга, балки кўпчиликка, айниқса тўраларга ёқмаслигини барчамиз биламиз. Айтган тўғри сўзи бошига қанчалар маломатлар олиб келган касбдошларимиз қанча! Бугун мен зиммасидаги вазифасини масъулиятни сезган ҳолда қалам тебратаётган дўсту биродарларимни чин дилимдан қутлайман. Фақат олға қараб интилишимиз жамиятга фойда келтириши мумкин. Фақат тўғри сўзимиз орқали аҳоли ишончига сазовор бўла оламиз. Ана шу йўналишдаги фикрларимни жамлаб, каттагина мақола тайёрлаш ниятим бор. Шу сабабли қуйида бошқа бир уятли воқеа ҳақида сўз юритмоқчиман.

Кеча, 26 июнда ТВ отқали намойиш этилган “Муносабат” кўрсатувида янграган ёлғон хусусида икки оғиз сўз. Уят-э, уят! “Халқ сўзи” ва “Жамият” газеталарининг котталари кўзларини лўқ қилиб, “бизда мажбурий обуна йўқ, қани ким кимни мажбур қилибди, айтинг”, дея асабийлашганликларини кўриб, кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай қолдим. Шу ҳам гапми?! Ахир, болалар боғчаси тарбияланувчиларидан бошлаб пенсионерларгача, барча ташкилоту муассасалар мажбуран  обуна тортилаётганлигини яшириш мумкин эмаску! Нега ўша мутасаддилар ёлғон орқали ўзини оқлашга интилади?

Ёпиқ қозон ёпиқлигича қоладиган вақтлар ўтиб кетмоқда. Энди информация тез ва ошкора тарқалмоқда. Гапим “Фалончи фалончиевичга” тегиб кетади деб, мулоҳаза қилиб ўтириш пайти эмас энди. Худо хоҳласа, маддоҳлар ва маддоҳизм даври тугайди. Йиллар  давомида маддоҳлик қилиб келганларни ТВдан тезроқ ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди.

Бу муммони батафсил ёритиш ниятим бор.

Сиз, қадрдон ОАВ жонкуярларини эса, яна бир бор табриклайман!

Тошпўлат Раҳматуллаев




1 комментарий:

  1. Зная Вас как журналиста освещающего наиболее злободневные вопросы нашего города, хочу попросить Вас осветить вопросы культуры водителей Самарканда в частности Водителей автобусов их гонок и взаимного неуважения. Состояния дорог и пр.
    Уверен что Ваша публикация окажет положительное влияние на жизнь нашего города.

    ОтветитьУдалить