вторник, 3 сентября 2019 г.

Блогер билан учрашув ўтқазилди




Жорий йилнинг 21 август куни “SAMARQAND LIVE” телеграм каналида Самарқандлик блогер ва журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг «Самарқанд вилоят маҳаллалар кенгаши вилоят ҳокимига ҳам қарши муносабат билдирармикан?» номли мақоласи юзасидан иккинчи сентябр куни давра учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилоят кенгаши раҳбарияти ва блогер Тошпўлат Раҳматуллаев иштирок этдилар. Учрашувнинг асосий мақсади журналист томонидан матбуотда эълон қилинган мулоҳазаси юзасидан муҳокама ўтказиш, ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича журналистнинг таклифлари билан яқиндан танишиш эди. 

Самарқандлик блогер Тошпўлат Раҳматуллаевнинг мақолаларида қайд этиб ўтилган маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг хизмат вазифаларига тегишли бўлмаган ишларга жалб қилганлик ҳолатлари олдин кузатилганлигини афсус билан бўлсада тан олиш керак. Бу ҳолатни Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва Республика маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси Шавкат Жавлоновлар ҳам таъкидлаганлар ва бу нарса қонунга зидлиги қайд этилган. 

Тошпўлат Раҳматуллаевнин ўзи ҳам Самарқанд шаҳридаги маҳаллалардан бирининг раиси этиб сайланган ва ушбу салбий ҳолатлардан бевосита хабардор эканлигини билдирди. Маҳалла раисларининг фоалиятига ноқонуний аралашувни бартараф этиш юзасидан журналист фикр ва мулоҳазалари эшитилди ва мавжуд муаммоларга ечим топиш ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди. 

Учрашув якуни бўйича суҳбат баённомаси тузилди ва тарафларнинг бир бирига хеч қандай шахсий адовати йўқлиги билдирилди, ҳамда бундан буён журналист ва кенгашнинг ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши матбуотдаги ҳар қандай мақола ва мулоҳазалар юзасидан жамоатчилик ва журналистлар билан учрашиб муаммоларга биргаликда ечим топишга тайёрлигини алоҳида айтиб ўтади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарканд вилоят кенгаши матбуот хизмати.


Комментариев нет:

Отправить комментарий