воскресенье, 29 сентября 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Афросиёб кўчасида реконструкция ишлари давом этмоқда


 

Бундан 13 йил олдин ишга туширилган Афросиёб кўчасининг узунлиги 1200 метрни ташкил этиб, Геофизика ва Улуғбек мавзеларини ўзаро боғловчи муҳим автомобиль йўли ҳисобланади. 10 кун олдин бошланган реконструкция ишлари давом этмоқда. Йўлнинг 600 метри маҳалламиз ҳудудидан ўтади. Кўча бўйида яшайдиган аҳоли  ҳовлиларининг олд қисми – фасадини янгиламоқда.


 
Кейинги пайтда турар жойлар бузилиши ҳисобидан йўл кенгаяркан, йўл устидаги хонадон соҳиблари уйини икки қаватли қилиб қуришга мажбурланаётган экан, деган гап-сўзлар қулоққа чалинмоқда.  Архитектор ва йўлсозлар бу гаплар асоссиз эканлигини уқтирмоқда. Бунинг исботи сифатида айрим маҳалладошларимиз уйининг фасадида олиб борилаётган ишлар тасвирланган суратларни жойлаштирдим.
 
Айни пайтда, шунингдек, диаметри 500 мм бўлган водопровод қувурларин ўрнатиш ва канализация тармоғини тайёрлаш ишлари давом эттирилмоқда.


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий