Кўмирнинг кукунидан тайёрланган брикет унинг ўзидан кўра узоқ муддат
ёнишини ва юқорироқ иссиқлик энергияси беришини билардингизми? Бундай бўлиши
мумкин эмас, дейсизми? Ҳа, камина ҳам яқингача бунга ишонмас эдим. Аниқроғи, авваллари
ташлаб юбориладиган кукундан бундай брикет ҳосил бўлишини билмас эдим.
Келтирилган ҳар бир вагон кўмирдан тош ва бошқа бегона жисмлардан
ташқари яна маълум миқдорда кукуни ҳам қолади. Илгари у ортиқча юк эди. Жойни банд
қилиб ётарди. Кукундан унумли фойдаланиш мақсадида Олим кўп изланди, тажрибалар
ўтказди. У кукунни пресслаб, брикет тайёрлаш мумкинлигини биларди. Аммо бу ишни
йўлга қўйган тадбиркорларнинг маҳсулоти билан яқиндан танишгач, мавжуд
брикетлардан унинг кўнгли тўлмади. Улар ё тез ёниб тугарди ёки ёнганда
берадиган энергетик қуввати паст эди.
“Синов ва тажрибалар доира шаклидаги брикетлар яхши ёниши ва узоқ
муддат иссиқлик беришини кўрсатди”, - дейди О.Саломов. Бутун ёз мавсуми
давомида кўмир кукунидан брикет тайёрланди. Унинг ўз харидорлари мавжуд. У кўмирдан
арзон ва фойдаланиш учун қулай. Чунки кўмирни печкангиз ҳажмига қараб
майдалайсиз. Бу ортиқча меҳнат ва вақт талаб қилади. Кўмирнинг бир қисми
кукунга айланади. Атроф ифлосланади. Брикетни эса олиб, керагича печкага солиш
мумкин.
Европада XIX асрдан бошлаб
ҳар хил пресслар ёрдамида брикетлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган экан. Эндиликда
йилида савдога 4 миллион тонна атрофида брикет чиқарилар экан. Унинг афзалликлари
хусусида сайтлардан бири қуйидагиларни ёзади:
Бирнеча йилдан бери тадбиркор Олим Саломов кўмир савдоси билан шуғулланиб
келмоқда. У ўз фаолиятида ота-онасининг ҳар ишда, жумладан, савдо-сотиқда ҳам
тўғри бўлишга ундовчи насиҳатларига амал қилишга интилмоқда. Диёнатли ва инсофли
инсон бўлганлиги боис О.Саломов вагон билан олиб келган кўмирларини халталарга
солишда фақат ўзининг эмас, истеъмолчиларнинг ҳам манфаатини инобатга олишга
ҳаракат қилмоқда.
Унинг кўрсатмаси билан ишчилар кўмирни тош ва бошқа бегона жисмлардан
тозалашади ҳамда катта ва кичик бўлакларини алоҳида ажратиб, бошқа-бошқа халталарга
солишади. Яъни бу тадбиркордан кўмир харид қилаётганлар олган маҳсулотларидан
кўнгиллари тўқ бўлади. Айтгандай, кўмирнинг майдаси каттасига нисбатан анча
арзон сотилади.
Олимда эса хориждан келтирилган кўмирнинг кукуни ҳам бор эди. Унинг энергияси
Ангрен кўмирига нисбатан икки ҳисса баланд эди. Ана шу икки хил кукунни аралаштириб
тайёрланган брикет қатор қулайликларга эга эканлигини бизнинг тадбиркор биларди.
Энг аввало, бу маҳсулот узоқ муддат ёниб, катта иссиқлик бериши аниқ эди. Унинг
шакли қандай бўлиши устида қатор тажрибалар ўтказилди. Узунчоқ, тўртбурчак,
ясси ва бошқа шаклларда тайётланган брикетлар синаб кўрилди.
Ўзимни тажрибамдан келиб чиқиб, қуйидагиларни таъкидламоқчиман. Бир кеча
кундузда печкага икки марта 4-5тадан брикет жойлаштирдим. Улар 12 соатдан кейин
ҳам кулга айланмасдан, иссиқлик бериб турди. Шунча миқдордаги кўмир печкада
бунча вақт турмасди. Брикет ҳақида, унинг афзалликлари хусусида Интернетдан маълумот
қидириб, анча нарсадан хабардор бўлдим.
Кўмирнинг бир килоси, турига қараб, 2000дан 6000 гача килокалория
беради. Шунча миқдордаги брикет 6100 килокалорияга эга; брикетнинг ёниш муддати
кўмирникига нисбатан 2 марта кўп; бир хил миқдордаги иссиқлик ишлаб чиқариш
учун кўмирга нисбатан 2-3 марта камроқ брикет талаб қилинади; бир маромда ёнади;
ишлатиш қулай; ташиш вақтида майдаланиб кетмайди; халталанган брикетни сақлаш
қулай; нархи ҳам нисбатан арзон.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Samarqandda qaerdan olish mumkin? Narxi nech so'm?
ОтветитьУдалитьЭлектрон почтамга ёзсангиз, маълумот юбораман: rtashpulat@yandex.ru
ОтветитьУдалить