понедельник, 30 марта 2015 г.

30 март. Самарқандда қор ва изғирин

           

29дан 30 мартга ўтар кечаси совуқ бошланиб, қор ёғиши барча учун кутилмаган ҳол бўлди. Чунки шу куни, яъни 29 мартда қуёш чарақлаб турган ва ҳаво ҳарорати кундузи 14 даража эди. Об-ҳаво маълумотларидаги совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши ва қор ёғиши тўғрисидаги башоратларни аксарият ҳақиқатдан узоқ деб ўйлаган эди. Эрталаб туриб, ҳаво ҳарорати -7 даражага тушиб қолгани ва шамол аралаш қор ёғаётганига гувоҳ бўлдик. 


                            

Кучли шамол билан ёққани боис кўчалар, айниқса тор кўчаларнинг бир томонида қор йўқ, иккинчи томонида эса катта қор уюмлари пайдо бўлган. 
                         

Энг ёмони, мевали дарахтлар айни гуллаган пайтда бундай изғирин офатга айланди. Токларимиз ҳам куртак отган эди. Хурмо, олма каби мевали дарахтлар кўкариб қолган эди. Нима бўлади? Худонинг ўзи асрасин!


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий