понедельник, 4 мая 2015 г.

Шаҳрисабзда тут пишмоқда. Фото

        

Кеча, 3 май куни дўстлар билан Шаҳрисабзга сафар қилган эдик. Сафар ҳақида батафсилроқ ёзарман. Ҳозир кўҳна Кешда диққатимни тортган бошқа нарса ҳақида сўз юритмоқчиман. Қашқадарё вилоятини 30 апрелдаги изғирин четлаб ўтган экан. Ўшанда деярли бутун мамлакатимизда қамраб олган совуқ ҳаво мевали дарахтлару гулларни аямаган эди.


Шаҳрисабзда эса биз умуман бошқача манзарани кўрдик. Мевали дарахтларда ҳосил мўл. Ҳатто тутга оғзимиз тегди. Гуллардан кўзимиз қувнади. Очилган гуллар олдида суратга тушдик.






                                                                             Тошпўлат Раҳматуллаев



Комментариев нет:

Отправить комментарий