вторник, 5 мая 2015 г.

Юртдошимизга ёрдам зарур


Куни кеча менга Чернобиль АЭСда юз берган ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган бир юртдошимиз мурожаат қилиб қолди. У 110 кун 30 километрлик хавфли ҳудудда ишлаб, касал ҳолда уйига қайтган. Уч йил иккинчи гуруҳ ногирони пенсиясини олган. Сўнгра қайта медкомиссиядан ўтказиш баҳонасида уни ВТЭК гуруҳдан ва пенсиядан маҳрум қилган.

Судга мурожаат этган, кўпгина юқори ташкилотларга ёзган, аммо натижаси бўлмаган. Ушбу масаланинг бошқа томонларини ўрганишдан олдин Фейсбук ва бошқа тармоқлардаги дўстлардан маслаҳат олмоқчи эдим.

Ушбу муаммо билан тўқнаш келганлар борми? Чернобильчиларни пенсиядан маҳрум қилишга асос борми? Уларнинг ассоциацияси манзилини топдим, лекин қўнғироққа ҳеч ким жавоб бермади. Бечоранинг соғлиги ёмон, тишлари тушиб кетган. Ёши 54да.

Тошпўлат Раҳматуллаев



  

Комментариев нет:

Отправить комментарий