Ўзбек каратечиларининг бир гуруҳи АҚШ сафаридан қайтди. Улар америкалик тенгдошлари билан машқлар ўтказиш билан бирга, ушбу мамлакатнинг тарихи, маданияти ва ўзига хос урф-одадлари билан таниш имкониятига эга бўлишди.
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ташаббуси билан 15 нафар каратечиларимиз
икки ҳафта давомида уммон орти мамлакатида сафарда бўлди. АҚШ давлат
департаментининг “Спортчилар ташрифи” дастури доирасида ташкил этилган
сафарнинг барча харажатларини мезбонлар кўтаришди.
Сафарнинг якунлари ҳақида журналистларни таништириш мақсадида
ўтказилган прессгапда Тошкент шаҳар фудокан каратэ-до федерацияси бош йўриқчиси
Рустам Бекмуратов, йўриқчи Рустам Холматов ва уларнинг шогирдлари Сабрина
иштирок этиб, журналистларга сафар тафсилотлари билан таништирдилар. Улар билан
бирга келган уч нафар ёш каратечилар ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Р.Бекмуратов шогирдларининг 2015 йилда каратэ-до бўйича Сербияда бўлиб
ўтган жаҳон биринчилигида тўртта олтин медални қўлга киритганлиги уларнинг
дастлабки катта ютуқларидан бўлганлигини уқтирди. АҚШда ҳам улар америкалик
тенгдошлари ва мутахассисларга ўз маҳоратларини намойиш этишди. Биргаликда ўтказилган
машқлар давомида мезбонлар спортчиларимиздан ўрганишга лойиқ жиҳатлар кўплигини
таъкидлишган.
Иккита, жумладан, психология бўйича олий маълумотга эга бўлган Р.Бекмуратов
спортнинг ўзи шуғулланаётган турига фақат ёшларни эмас, уларнинг ота-оналарини
ҳам жалб қилаётганлигини сўзлаб берди. “Мақсадимиз, биринчи навбатда, турли
ёшдаги ҳамюртларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат. Катта
ёшдаги кишилардан иборат гуруҳимиз мунтазам машқлар ўтказиб турибди”, – дейди
у.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий