вторник, 25 апреля 2017 г.

Пиво дўкони эгаси рақобатчисини чавақлаб ташлади

Самарқандда пиво дўкони соҳиби ўзига рақобатчи деб билган бошқа пивофурушни чавоқлаб ўлдирди.


Ўтган ҳафта қўшнимизнинг 40 яшар куёвини ўлдириб кетишибди, деган хабарни эшитиб, маҳалламиздан кўпчилик таъзия изҳор қилиш учун у кишининг қудасиникига бордик. Ўша ерда гап нимадалигини билиб олдик.

Самарқанд пиво ишлаб чиқариш корхонаси атрофидаги бир қатор ҳовлиларда пиво савдоси йўлга қўйилган. Мавсум пайтида уларнинг бозори чаққон бўлади. Нима кўп – пивохўр кўп. Шундай бўлса ҳам барибир рақобат деган нарса бор-да! Аммо бозор ифтисодиёти шароитида рақобат дегани ҳалол бўлиши лозим. Шунда топганининг баракаси бўлади.

Афсуски, Самарқанддаги пивофурушлар мижозлар учун бўлган курашни жанг майдонидаги ур-йиқит деб тушунишади шекилли. Улардан бири ўз атрофига ўғиллари ва яқин кишиларини тўплаб, рақобатчисиникига бостириб келган. Пиво дўкони эгасининг ўғли қўлидаги арматура бўлаги билан қўшнимизнинг куёвини уриб йиқитади ва қорнига бир неча марта тиғ зарбасини йўллаган. Уни ўлдириб, маҳумнинг акасига ташланади. Лекин мақсадига эришолмайди. Акаси чаққонлик қилиб, зарбадан ўзини ҳимоя қилади.
Рақобатчидан қутулишнинг бундай ваҳшиёна усули оқибатида марҳумнинг уч нафар фарзанди етим қолди.

Содир этилган қотиллик юзасидан тергов ишлари олиб бориляпти.

Тошпўлат Раҳматуллаев



Комментариев нет:

Отправить комментарий