Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ таълими
соҳасига оид фармон ва қарорларини ўрганиш бўйича семинар ўтказди. Унда вилоят
халқ таълими тизимидаги муассасалар раҳбарлари ва тажрибали ўқитувчилар иштирок
этди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи
Рустам Юлдашев давлатимиз раҳбарининг халқ
таълими соҳасига оид фармон ва қарорларида белгиланган вазифалардан келиб
чиқиб, таълим сифати ва самарадорлигига эришишда педагоглар олдида турган
масалалар ҳақида батафсил сўз юритди.
Нотиқ айниқса “Халқ таълимини бошқариш
тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5
сентябрда чиқарилган қарор бу борадаги ўта муҳим ҳужжат эканлигини таъкидлади. Вилоят
хақл таълими тизимидаги барча муассасаларда ушбу ҳужжатни чуқур ўргиниш бўйича
амалий тадбирлар ўтказилмоқда.
Тизимда 1207 та умумтаълим мактаби, 9 та махсус мактаб-интернат,
2 та Меҳрибонлик уйи, 17 та “Баркамол авлод” марказлари, 17 та ахборот-ресурс
маркази фаолият юритмоқда. Вилоятдаги умумтаълим мактабларида 683 минг нафардан
ортиқроқ ўқувчига 47 минг 267 нафар ўқитувчи таълим-тарбия бермоқда.
Эндиликда мамлакатимизнинг юксак салоҳиятли
давлатлар қаторига кириши учун халқ таълимига, ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрўйини
кўтаришга эътиборни кучайтириш лозимлиги барчага аён бўлиб турибди. Энг қувонарлиси
шуки, бу борада давлатимиз раҳбари томонидан тегишли
топшириқлар берилган ва бугунги кунда ижроси таъминланмоқда.
Катта ижобий ўзгаришлардан бири бундан буён халқ таълими тизими
ходимларини ўз функционал вазифаларидан бошқа ишларга жалб этишнинг қатъиян
тақиқланганидир. Агар шундан кейин ҳам жойларда халқ таълими тизими ходимларига
тазйиқ ўтказиш ҳолатлари кузатилса, Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратурасининг бундай ҳолатларга жуда қатъий чора кўриши белгиланган.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг таълим муассасалари ходимларини ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини
таъминлаш тўғрисидаги топшириғига
асосан, 2018 йилнинг 1 августидан эътиборан таълим муассасалари ходимларини
касбий вазифасига кирмайдиган ишларга жалб этилиши, назорат органлари томонидан
ўтказилаётган ҳар қандай текширишлар, муассасада содир бўладиган
воқеа-ҳодисалар бўйича зудлик билан дастлаб вазирликнинг телеграмм каналига ёки веб-сайтига
маълумот тақдим этиш вазифаси белгилаб берилди.
Маъруза бўйича музокарада иштирок этганлар эндиликда тизимда фаолият
юргизаётган ходимларнинг бутун диққат ва эътибори ёшларнинг таълим ва
тарбиясига қатарилишига ишонч билдирди.
Семинар иштирокчилари вилоятдаги барча
ўқитувчиларга “Ҳар биримиз ўқитувчи деган шарафли номга муносиб бўлайлик!”
даъват билан мурожаат қабул қилди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий