Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси ўтказган йиғилишда вилоятда фаолият юргизаётган 353 нафар
адвокатларнинг асосий қисми иштирок этди. Йиғилишда шу йилнинг октябрь ойида
бўлиб этадиган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг конференциясига
делегатлар сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Ҳудудий бошқарма раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Шуҳрат Музаффаров
адвокатлар фаолияти ҳақида, амалга оширилган ишлар, ютуқлар ва камчиликлар хусусида
батафсил сўз юритди. Вилоятда 67та адвокатлик тузилмалари мавжуд. Шундан 13тасини
адвокатлар ҳайъати, 21тасини адвокатлик фирмалари ва 33тасини адвокатлик
бюролари ташкил этади.
Йиғилишда Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси фуқароларга,
корхона, муассаса ва ташкилотларга малакали юридик ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш
ва таъминлаш, адвокатурани юқори малакали кадрлар билан тўлдириш,
адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш ҳамда адвокатлик касбининг
обрўси ва нуфузуни ошириш йўлида ижобий фаолият кўрсатиб келаётганлиги
таъкидланди.
Касбини виждонли, ҳалол бажараётган, муомала одобларига риоя қилган
ҳолда фаолият юргизаётган адвокатлар билан бир қаторда касб этикаси қоидаларини
бузаётганлар ҳам учраб туриши, натижада айрим адвокатлар лицензиясидан маҳрум
қилинганлиги афсус билан тилга олинди. Ҳатто адвокатлар устидан жиноят ишлари
ҳам қўзғатилган бўлиб, бундай ҳолат 2014 йилда 8та, 2015 йилда 2та, 2016 йилда
5та, 2017 йилда 2та ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2та қайд этилган.
Йиғилиш қатнашчилари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсдаги
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни тилга олиб, бу жараёнда вужудга келаётган турли
ҳолатларда адвокатларнинг иштироки талаб этилаётганлиги ва уларнинг ўз ишини
ҳалол бажариши қанчалик аҳамиятли эканлигини уқтириб ўтишди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг октябр ойида
бўладиган III конференциясида вилоят ҳудудий бошқармасидан делегат сифатида
иштирок этадиган ўн нафар адвокат сайлаб олинди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий