воскресенье, 2 сентября 2018 г.

Мустақиллик байрами Самарқандда бу йил ўзгача нишонланди





Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги Самарқанд вилоятида кенг нишонланди. Барча туман ва шаҳар марказларида халқ сайллари бўлиб ўтди. 


Уларда турли ёшдаги кишилар – ёшу қари бирдек иштирок этди. Улар хонандаю созандалар чиқишларидан баҳраманд бўлди,  мириқиб ҳордиқ чиқарди.   

 

Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Толиб Набиевнинг уқтиришича, бу йил Мустақиллик байрами тантаналари ҳар йилдагидан бошқача ташкил этилди. Дастлаб халқ сайли учта – Фарҳод, Сўлим ва Кимёгарлар шаҳарчаларида бўлиб ўтди. Шундан сўнг 1 сентябр куни байрам тантаналари вилоят марказига кўчди. Самарқандликлар ва шаҳар меҳмонлари шаҳарнинг еттита жойида ўрнатилган саҳна атрофини тўлдириб, шўх мусиқа садолари остида беихтиёр рақсга тушдилар, кечгача хурсандчилик қилдилар. Саҳналар Регистон майдони яқинида, Ҳамид Олимжон номидаги мусиқали драма театри ёнидаги майдонда, “Ёшлик” истироҳат боғида ва бошқа гавжум жойларда ташкил этилган эди.
 

Шунингдек, халқ сайли иштирокчилари учун спорт ўйинлари, мусобақалар ҳам уюштирилди.  
 



Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий