понедельник, 13 января 2020 г.

Саъдулло Шариповнинг 70 ёшлиги нишонланди




СамДУ тарих факультетида ушбу факультетда кўп йиллардан бери беминнат хизмат қилиб, кўпчилик устоз сифатида эъзозлаб келаётган  Саъдулло Шариповнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан илмий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда юбилярнинг устозу шогирдлари ва касбдошлари иштирок этишди.


Тадбирда С.Шариповнинг устози тарих фанлари доктори, профессор Мавлон Жўрақулов юбиляр ҳақида жуда самимий ва илиқ сўзлар айтиб, унинг факультет ва университет равнақи йўлида, ёшларга таълим ва тарбия бериш борасида қилаётган ишларига катта баҳо берди.

С.Шарипов ҳақида профессорлар Қ.Мамараимов, Ф.Набиев, доцентлар Б.Тўрақулов, Б.Эргашев, юбилярнинг синфдоши, кўп йиллар давомида Самарқанд вилоят музей-қўриқхонасини бошқарган Нўъмон Маҳмудов ва бошқаларнинг илиқ сўзлари, хотиралари йиғилганлар эътиборини қозонди.  Камина ҳам С.Шариповнинг синфдоши, курсдоши, дўсти сифатида хотираларим билан ўртоқлашдим.
 
Тадбир сўнгида сўзга чиқиб, С.Шарипов вақтини аямасдан тадбирга қатнашганларга, уни табриклаганларга миннатдорлик билдирди ва кучи борича ёшлар таълим ва тарбиясига камарбаста бўлишини таъкидлади.


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий