
Самарқанднинг кўҳна маҳалларидан бири бўлган Сўзангаронда ҳашар йўли
билан обод этилган маҳалла маркази ва Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар
хотирасига ўрнатилган лавҳанинг очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. 9 май
– Хотира ва қадрлаш куни ташкил этилган ушбу тадбир қутлуғ байрам тантаналари
билан қўшилиб кетди.
Ҳар бир хонадон ва кўча саранжому саришта бўлганда маҳалла обод бўлади.
Маҳалла ободлиги эса, мамлакат ободлигининг асосина ташкил этади. Бу ҳақиқатни
чуқур англаган Сўзангарон маҳалла аҳли баҳорнинг илк кунларидан бошлаб маҳалла
марказини обод этишга киришишган эди. Чойхона қайта таъмирланди, унга туташ
йўлакларга чиройли плиталар ётқазилди. Дид билан қурилган янги фаввора маҳалла
марказининг ҳуснига ҳусн қўшиб турибди.


Тадбирда маҳалла аҳли номидан сўзга чиққан профессор Хуршид Самибоев,
халқ таълими фахрийси Иброҳим Раупов ва бошқалар уруш қатнашчиларининг Ватан
олдидаги жасоратини хотирлаш ҳам фарз ва ҳам қарз эканлигини, уларга бўлган
ҳурматимизни мунтазам намоён этишимиз инсоний бурчимиз эканлигини уқтиришди.
Тадбирнинг янада файзли бўлишида санъаткорларнинг ҳам катта хизмати
сингди. Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Асатулла Отауллаев, Абдулла
Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият ва санъат инстути 3 курс талабаси
Зулфия Рашидова ва хушовоз хонанда Азим Қувондиқов ўзларининг чиқишлари билан
йиғилганлар кўнглини хушнуд этишди.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий