понедельник, 14 апреля 2014 г.

Журналистика бўйича онлайн курс ташкил этсам, нима дейсиз?



Журналистика бўйича масофадан туриб ўқитишга мўлжалланган онлайн курс очиш ниятим бор. Шу фикрни дўсту биродарларим билан маслаҳатлашмоқчи эдим.

Ёш журналистлар мактабининг дастлабкисини очганимга 10 йилдан ошди. Ҳаммаси бўлиб уч марта ана шундай ўқув курслари ташкил этган эдим. Уларда журналистикага иштиёқи бўлган, ўз фикрини ёзма тарзда баён қила оладиган йигит-қизлар бир йил мобайнида  таҳсил олишган эди. Ўқиш алоҳида гуруҳларда ўзбек, тожик, рус тилларида олиб бориларди. Ушбу курсларни битирганларнинг бир қисми айни пайтда мамлакатимиздаги турли оммавий ахборот воситаларида ишламоқда.

Янги онлайн курсига журналистика асосларини, энг аввало, замонавий, сифатли журналистика талабига жавоб берадиган хабар, интервью, мақола ёзишни ўрганиш илинжида бўлган ёшларни жалб қилмоқчиман. Хоҳловчилардан 15 нафарини бирлаштириб, сабоқ беришга киришаман. Мени биладиган ва чиқишларим билан таниш бўлганлар фикрини билмоқчиман. Ўқишни хоҳловчилар мурожаат қилишлари мумкин. Ўқув курсига доир батафсил маълумотларни кейинроқ баён қиламан. Ўқитиш учун ҳақ олишни режалаштирмаганман.

Электрон манзилим: rtashpulat@yandex.ru


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий