вторник, 29 апреля 2014 г.

Ғавсул Аъзам зиёратгоҳи

Яқинда Ургут туман Ғўс қишлоғида жойлашган Ғавсул Аъзам зиёратгоҳига борган эдим.  Бу жой анча обод ва серодам бўлганлигига амин бўлдим. Зиёратгоҳни бундан 20 йил аввал кўрганимга қараганда тамоман ўзгарибди. У ерда нафақат Самарқанд, балки бошқа вилоятлардан, жумладан, Хоразмдан келганларни учратдим.

Чашма атрофи доимо серодам
Ғавсул Аъзам Муҳйиддин Саййид Абдулқодир Гелоний кимлиги ва у кишининг номи билан боғлиқ Ургутдаги қадамжонинг тарихи ҳақида билмоқчи бўлганлар Интернетда керакли маълумот топиши мумкин. Бунинг учун Google қидирувига кириб, Ғавсул Аъзам номини ёзиш кифоя. Фақат шуни уқтириб ўтмоқчи эдимки, Абу Тоҳи

рхўжа ўзининг “Самария” асарида ушбу зиёратгоҳ ҳақида қуйдагиларни ёзади: “Ҳазрат Ғавснинг файз осон мозори ҳам Ургутнинг бир маҳалласидадир. Дерларким, у кишида ғавслик мартабаси пайдо бўлган экан. Мозори порлоқ нурлидир. Баъзилар бу ер ғавснинг қадам жойидир, дейдилар”.

Хотира учун сурат
Қариндошларимиздан катта бир гуруҳининг зиёратгоҳга боришини жиянимиз Орзу ташкил қилди. Унинг бу ерга ихлоси баланд. Бунинг сабабини тушунса бўлади. Бундан 52 йил муқаддам Орзунинг ота-онаси Ғавсул Аъзам қадамжойи зиёратига келиб, тўрт нафар қиздан сўнг ўғил кўриш ниятлари борлигини айтиб, илтижо қилишган. Бир йил ўтар-ўтмасдан Орзу дунёга келган.  Шу сабабли у тез-тез бу ерга келиб туради. Ўзи билан бирга албатта падари бузруквори Ҳожи Раббим отани ҳам олиб келади.  

Димлама тайёр
Зиёратга келганларнинг  айримлари билан суҳбатда бўлдим. Ҳар ким қандайдир ният билан келган. Масалан, 50 кишидан иборат хоразмликлар гуруҳининг раҳбари Ўғилжон ҳожи ая ҳар йили бир нечта гуруҳ билан Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятларидаги қадамжойларга зиёратлар уюштираётганлигини таъкидлади. “Биз бу сафарларимиз давомида Оллоҳдан ниятларимиз ижобат бўлишини тилаймиз”, - дейди суҳбатдошим.

Хоразмлик зиёратчилар
Ғавсул Аъзам зиёратгоҳининг шу кундаги кўриниши суратларди ўз аксини топган.

Тошпўлат Раҳматуллаев





























Комментариев нет:

Отправить комментарий