Ғиждувонга ажойиб инсон бўлмиш Бахтиёр исмли дўстимнинг маъракасига
бориб, Абдухолиқ Ғиждувонийнинг мақбарасини зиёрат қилдим, Бухоронинг ўзига хос
оши софисидан татиб кўришга муваффақ бўлдим.
Биз қатнашган маъракада Бухоро шаҳридан ташриф
буюрган ошпазлар оши софи тайёрлашди. Биринчи марта паловнинг бу турини пишириш
жараёнини бошдан оёқ кузатдим. Барча масаллиқлар алоҳида пиширилиб, сўнгра мис
қозонга жойлаштирилди ва устидан қайнаб турган мой солинди. Ош жуда мазали
бўлдида ўзиям!
Комментариев нет:
Отправить комментарий