понедельник, 23 мая 2016 г.

Америкалик паралимпиадачилар Андижон ва Тошкентда тренинг ўтказишди

Америкалик паралимпиадачилар МэриКейт Каллахан ва Жон Режистер Ўзбекистонда бир ҳафта давомида тренинг ўтказдилар. Улар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар,  юртимиз паралимпиадачиларининг тайёргарлик даражаси билан яқиндан танишдилар.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида навбатдаги прессгап америкалик паралимпиадачилар МэриКейт Каллахан ва Жон Режистерларнинг юртимизга қилган ташрифининг якуни арафасида бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар Андижон ва Тошкентда ўтказган тренинглари ҳамда Ўзбекистон олимпиада қўмитасида ўз касбдошлари билан бўлган учрашувлари хусусида гапириб бердилар.

Улар ўз чиқишлари давомида Ўзбекистон паралимпиадачиларида янгиликни ўрниш иштиёқи баландлигини ҳис этганликларини уқтириб, спортличаримиз уларда илиқ таассурот қолдирганликларини таъкидлашди. “Нафақат биз ўргатдик, – деди жумладан Жон Режистер. – Ўз навбатида маҳаллий спортчи ва тренерлардан биз ҳам кўп нарсани ўрганиб олдик”.  

Ҳар иккала спортчи ўзлари ҳақида, қандай қилиб паралимпиадачилар сафига қўшилиб қолганликлари хусусида сўзлаб беришди. Уларнинг ҳаёт йўли кўпчиликка ибрат бўлиши мумкин. Чунки МэриКейт болалигидан ногиронлик аравачасига маҳкум этилганлиги, Жон бундан 21 йил аввал бир оёғидан айрилганлигига қарамасдан, руҳан тушкунликка берилмасдан, ҳаёт қийинчиликларидан нолимасдан олдинга қараб интилишни давом эттишириган. Натижада ҳар бири паралимпиада ўйинларида иштирок этиб, катта ютуқларни қўлга киритган.


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий