вторник, 2 июля 2019 г.

Фақат самимий инсонгина ўзганинг ютуғини ўз ғалабасидек қабул қила олади



Азиз дўстлар! Ютуғимни ўз ғалабаси сифатида қабул қилган барча самимий инсонларга чин дилдан ташуккур билдирмоқчиман! Каминани Ўзбекистонда йилнинг энг фаол журналисти танловининг ғолиби деб эълон қилгандан сўнг ўнлаб юртдошларимдан табриклар кела бошлади. Бундан бошим осмонга етди! Ана шундай лаҳзаларда беҳуда меҳнат қилмаганим, азиятлар чекмаганлигимга имон келтираман.


Ақлу ҳуши соғлом одам тушуниб турибди: фақат мақтову маддоҳлик орқали ёки қўшниларимиз киноя билан айтгандек “жаннатдан хабарлар” билан ОАВ тўртинчи ҳокимият даражасига чиқолмайди. Бусиз ривожланган демократик жамият ҳам барпо этолмаймиз. Бу ҳақиқатни англаётганлар сони тепада ҳам, пастда ҳам кўпайиб бормоқда.

 
Ана шу мукофот моҳиятидан келиб чиқиб, алоҳида бир рисола ёзишим мумкин. Нима демоқчи бўлганимни ижодимни кузатиб бораётган дўстларим яхши тушуниб турибди. Насиб қилса, бундай асар ёзилар. Ҳозир эса мени табриклаган барчага миннатдорлик билдираман. Ўзингизга соғлик, ишингизга омад, ижодингизга ривож тилайман!


Комментариев нет:

Отправить комментарий