Самарқанд вилоят Матбуот уйида вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари масъул ходимлари иштирокида брифинг бўлиб ўтди. У Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан жорий йилнинг 14 ноябрь куни қабул қилинган амнистия тўғрисидаги қарорнинг амалда татбиқ этиш масаласига бағишланди. Тадбирни кириш сўзи билан Амнистия актини қўлланишида ошкоралик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишни таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи раисининг ўринбосари Фармон Тошев очди ва олиб борди.
Жумладан, муқаддам авф этиш ёки амнистия тартибида жиноий
жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган шахслар яна қасддан жиноят содир этган
бўлса, бу йилги амнистия акти бундайларга
нисбатан қўлланилмайди. Шу билан бирга, жиноятни содир этиш оқибатида
етказилган моддий зарарни амнистия ҳақидаги қарор эълон қилинган кунга қадар,
яъни 14 ноябргача қопламаган шахсларга ҳам амнистия акти татбиқ этилмайди.
Брифингда сўзга чиққан суд, ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш, пенсия
жамғармаси ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимлари амнистия қарорини ижро
этиш билан боғлиқ қатор масалалар устида тўхтаб ўтишди. Булар қаторига жазони
ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, паспорти
бўлмаганларга шу масалада ёрдам
кўрсатиш, улар бандлигини таъминлаш, ижтимоий мослашув марказлари ишини талаб
даражасида ташкил этиш ва уларга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланишини
таъминлаш кабилар киради. Озод қилинган шахслар энг кам иш ҳақининг 5,5 баробари,
паспорти бўлмаганлар 6 баробари миқдоридаги маблағ билан таъминланадилар.
Тадбир иштирокчилари жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга
нисбатан оилада, маҳаллада, иш жойида бўладиган ижобий муносабат уларнинг
жамиятда тезроқ мослашувига ёрдам беришини таъкидлашди. Уларнинг қонуний ҳуқуқ
ва манфаатлари камситилишининг олдини олиш, давлат органлари томонидан шикоят,
хатлари ва аризаларини ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлаш ҳам
муҳимлиги уқтирилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Самарқанд вилояти бўйича жами 1991 нафар
маҳкумга нисбатан амнистия акти татбиқ этилади. Шулардан 916 нафари жазодан
озод этилиши ва 1075 нафарининг жазо муддатлари қисқартирилиши кўзда тутилган.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий