понедельник, 22 декабря 2014 г.

“Пуанкаре”ни ўқидингизми?

Ўтган ҳафта Тошкентдаги “Шарқ зиёкори” китоб дўконида бўлганимда, машҳур адиб, ажойиб инсон Абдуқаюм Йўлдошнинг “Пуанкаре” номли китобини кўриб, бениҳоят қувондим. Сотувчи қиздан “китоб яхши кетяптими, сотиб олишяптми?”, деб сўраган эдим, у “ҳа, яхши олишвотти, номи бошқача экан, ўзим ҳам варақлаб чиқдим” деди.

“Пуанкаре” ҳикояси мана икки йилдирки, мутахассислар ва адабиёт ихлосмандлари тилидан тушмасдан келмоқда. Номини эшитган ва илмдан хабардор бўлганлар уни математика ҳақида деб ўйлашлари мумкин. Йўқ, у Ҳаёт ҳақида. Инсон деб аталмиш ва аслида Ер куррасининг гултожи бўлишга маҳкум этилган одамзоднинг мураккаб қисмати ҳақида. Ҳикояни ўқиш керак.
 

Ҳар замонда бундай ҳол такрорланиб туради. Шундай бир асар яртиладики, уни ўқиган ва уқиган одамлар бошқалар наздида ўзини анча вақт маданий ва ҳатто интелектуал жиҳатдан бир калла устун деб ҳисоблаб юришади. Яқин бир одамини кўрганда, “фалон китобни ўқидингизми?”, дея савол бериб, унинг жавобига қараб суҳбатдошининг савиясини белгилайдигандан бўлади.
 

“Пуанкере” ҳам ана шундай асар. Уни ўқидингизми?
 

Тошпўлат Раҳматуллаев  

Комментариев нет:

Отправить комментарий