Самарқанд вилоят Матбуот уйида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Умаровнинг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда 2014-2015 ўқув йили якунлари, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг “Билимлар беллашуви” ва бошқа кўрик-танловлардаги иштироки, вилоят педагогларининг респубика танловларидаги натижалари хусусида сўз юритилди.
Вилоятдаги 1210та умумтаълим мактабларида 527130 нафар ўқувчи таълим ва
тарбия олмоқда. Ана шу ва бошқа рақамларни келтирар экан, Азамат Умаров “ўтган
ўқув йилида халқ таълимида тизимли ишлар олиб борилиб, саъй-ҳаракатлар
натижасида соҳалар ва йўналишлар бўйича кўплаб ютуқларга эришилганлигини”
таъкидлади. Шундан сўнг ана шу ютуқларни бирма-бир санаб ўтди. Вилоят ўқувчилари
ва уларнинг узтозлари қанчалик катта ютуқларга эришаётганлигидан бехабар
эканлигимиздан хижолат бўлдик.
Ўтган йили бир қатор ўқитувчилар давлат мукофотларига сазовар бўлишган
эди. Улар турли унвон ва ордену медаллар билан тақдирланган. Устозлар шогирдларига
намуна бўлиб, кўрик-танловларда муваффақиятли қатнашаётган экан. Жумладан, “Йилнинг
энг яхши чет тили ўқитувчиси” республика кўрик-танловида Самарқанд шаҳридаги
1-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мавлуда Вафоева энг
юқори балл тўплаб, Буюк Британияга бориш учун йўлланмани қўлга киритди.
Кейинги йилларда 5-8 синфларнинг ўқувчилари ўртасида ўтказиб
келинаётган республика миқёсидаги “Билимлар беллашуви”да вилоят ўқувчилари ўз
иқтидорларини намойиш қилиб келишмоқда. Ўтган ўқув йилида 16та фан бўйича
ўтказилган беллашувда вилоят жамоаси 10та совринли ўринни эгаллашга муваффақ
бўлди. Ушбу ютуқларни қўлган киритишда Жомбой, Пайариқ, Иштихон, Булунғур,
Пастдарғом туманлари, Самарқанд ва Каттақўрғон шуҳарлари мактаб ўқувилари
муносиб ҳисса қўшдилар.
Ўқув йили давомида турли кўрик-танлов ва фестивалларнинг республика
босқичида болалар мусиқа ва спорт мактабларининг 39 нафар иқтидорли ўқувчиси
ғолибликни қўлга киритган бўлса, 21 нафари Руминия, Россия, Латвия, Белоруссия,
Озарбойжон, Туркманистон каби давлатларда бўлиб ўтган кўрик-танлов ва
фестивалларда ғолибликларга эришди.
Вилоят мактаб ўқувчилари республика ва халқаро спорт мусобақаларида ҳам
бир қатор ютуқларни қўлга киритишди.
Матбуот анжумани давомида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи кўплаб
бошқа рақамларни келтирди. Ютуқлар билан бир қаторда мавжуд камчиликлар ҳақида
ҳам сўз юритди. Хусусан, журналистлар саволларига жавоб қайтариши давомида
муаммолар ва уларни бартараф этиш учун нима қилинаётганлиги хусусида фикр
билдирди. Бу ҳақда яқин кунларда батафсилроқ ёзиш ниятим бор.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий