понедельник, 7 ноября 2016 г.

Соғлом бўлай десангиз, сайр қилинг!

               

Бир машҳур врачнинг соғлом бўлиш учун, жумладан юрак-томир касалликлари ва юқори қон босимидан халос бўлиш учун кўпроқ сайр қилиш лозимлиги ҳақидаги маслаҳати менга маъқул бўлди. Маслаҳатга амал қилиб, бир жўрам билан якшанба куни Китобгача бориб қайтдик.

Сайр қилиш ҳақида маслаҳат берар экан, врач кўпроқ юриш, тоза ҳаводан тўйиб нафас олиш, ҳеч нарсани ўйламасдан хуш кайфиятда бўлиш лозимлигини уқтирди. Демак, сайр қилиш вақтни беҳудага сарф қилишга кирмайди. Шу йўл билан одам ўзи учун энг муҳим, энг зарур бойлиги ҳисобланган соғлигини мустаҳкамлайди.



Сайр этишнинг фойдаси асабнинг тинчланиши, ором олиши билан боғлиқ экан. Тиббиёт деярли барча хасталикларнинг сабаби асаб тизими билан боғлиқ эканлигини исботлаган. Сайр пайтида майда-чуйда ташвишлардан узоқ бўлишга интилиб, пиёда йўл босиш нафақат асаб тизими, балки бутун организм учун фойдали. Айниқса, ўтириб ишлайдиганлар учун, куни билан компьютердан узоқлашмайдиганлар учун бу муҳим.
                                    
Ана шу ўгитларга амал қилиб, мошинада тоғ оша Китобга бориб келдик, довонда пиёда юрдик, йўлдан наъматак, қизил дўлана, чилонжийда (унаби) сотиб олдик, тандир кабобдан озроқ танаввул қилдик.
                    
Соғлом бўлишни истасак, кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиб, пиёда юришимиз зарурлигини англаб етсак, албатта муродимизга етамиз. Бунда нафсни тийиш эсдан чиқмаслиги керакдир? Шундай эмасми?  

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий