Эркинжон Турдимов маҳаллий ҳокимликлар, жойлардаги ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи идоралар, сектор раҳбарлари МФЙ фаолиятига асоссис аралашуви, уларга босим
ўтказиб, фаолиятига дахлдор бўлмаган турли юмушларни бажаришга жалб қилиш
оқибатида янгидан сайланган раислардан айримлари ариза ёзиб, ишдан бўшаб кетганлигини
таъкидлади. Вилоят ҳокимининг алоҳида уқтириб ўтишича, бундан кейин раисларни
турли йиғилишларга чақириб, овора қиладиган раҳбарларга нисбатан кескин чора
кўрилади.
Мана, ҳақиқат бор экан-ку! Вилоят ҳокими вилоят маҳаллалар кенгашининг
шўро даврига хос большевикча фикр юритиб келаётган идеологларига давр билан
ҳамнафас бўлиш, эски ғоя ва ёндашувлардан қутулиш муҳимлигини кўрсатиб берди. Бошқача
қилиб айтганда, ҳоким амалдорларга “маҳалладан, унинг раисидан қўлингни торт”
деган хитоб билан чиқди. Акс ҳолда қонун олдида жавоб берилишини эслатди.
Энди вилоят маҳаллалар кенгашининг ғоявий яловбардори кенгашнинг
сайтида ҳокимнинг чиқишига қандай “Муносабат” билан чиқади? Аравани қуруқ олиб
қочишни ўрганган бу идеолог энди вилоят биринчи раҳбари чиқишидан кейин
ланганбардорлик олий намуналарини кўрсатиб, “каттамиз ҳақ, маҳаллий раҳбарлар
бизни ҳақоратларди, фаолиятимизга дахлдор бўлмаган ишларга мажбур этарди, сал
овоз чиқарсак, кўпчилик олдида изза қиларди, йиғилишларда ҳатто соатлаб тик оёқда
туришга мажбур қиларди” деб ёзса керак?
Яна билмадим. Бундан бироз аввалроқ, 9 июлда бўлиб ўтган брифингда Республика
маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси Шавкат Жавлонов ҳудудларда
маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳамон маҳалла раислари ва фаоллари ўзларига
алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш ҳолатлари кўплигини таъкидлаган ва бу
қонунга зидлигини қайд этган эди. Аммо шундан кейин бизнинг маддоҳ ўз
қарашларини ўзгартирмади. Балки энди ўзига келиб қолар. Ёки букрини...
Менинмча, у барча янги ёндашувларга тупуриб, каминанинг ушбу
ёзганларига қарши “маҳв этувчи” муносабат билан чиқар?
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий