Аслида мукофот нима учун берилади? Мукофот соҳиби атрофдаги бошқа
одамлардан фарқ қиладиган нимадир қилганлигини кўрсатиш, эътироф этиш мақсадида
тақдирланади. Жасорат кўрстган, илм-фан, ишлаб чиқаришда ёки бошқа соҳаларда
улкан ютуқлар қўлга киритган, Ватан равнақи йўлида билими, кучи, керак бўлса,
жонини ҳама аямайдиган кишилар мукофотланишга лойиқ.
Шундай экан, амалдор, ҳоким ўз зиммасига юклатилган вазифани бажаргани
учун тақдирланиши лозимми? Боз устига у одамларни сўкиб, ҳақоратлаб, мажбурий
меҳнатга жалб қилган бўлса? Амалдор қандай жасорат кўрсатди? У уни ўзгалардан ажратиб
турадиган қандай ишни уддалади? Нима учун орден, медал ёки унвон олаётган шахснинг
қандай фазилати ёки иши учун тақдирланаётганлиги аниқ айтилмайди? Бу борада
ошкоралик бўладими?
Умуман олганда, фақат амалдор эмас, бошқалар ҳам тақдирланганда
мукофотлаш варақасидаги асосий маълумот билан жамоатчиликни таништириш лозим. Бундай
маълумот, ҳарбийларникидан бошқаси, сир бўлмаса керак? Мукофотланганларнинг кўпайиб
кетиши орден, медал ва унвонлар қадрсизланишига олиб келади-ку! Аксинча, улар
арзийдиган, жамиятда обрў-эътиборга эга бўлган шахсларга берилса, қадри баланд
бўлади. Кўпчилик бундай инсонларга ўхшашга, улардай яшаб, меҳнат қилишга
интилади.
Ҳоким эса ўз зиммасидаги вазифани бажаради. Агар у ҳалол, халқпарвар
бўлса, ана шу халқнинг ҳурматига сазовор бўлади. Бундан юксакроқ мукофот
бўлмаса керак?!
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ
Комментариев нет:
Отправить комментарий