суббота, 28 ноября 2015 г.

Бировнинг ҳаққи тешиб чиқмайдими?

Самарқанд шаҳридаги 32- ва 41-умумтаълим мактаблари бош бухгалтери Зиёдулла Бўтаев ўзгалар ҳисобидан тўплаган маблағини шахсий манфаатлари йўлида сарфлашни одат тусига айлантирган экан. Бу ҳақда “Самарқанд” газетасида чоп этилган “Таълим муассасасидаги тартибсизликлар” мақоласида батафсил сўз юритилади.

Мақолада уқтирилишича, дастлаб З.Бўтаев 2013 йилнинг ноябрь ва декабрь ойлари учун ҳисобланган иш ҳақи ва бошқа тўловлар ҳисобидан ўзининг номига очилган пластик карочкага 2 миллион сўмдан ортиқроқ бюжет маблағини ўтказади. Шундан сўнг у 2014 йилнинг саккиз ойи давомида яна 5 миллион сўмдан ортиқроқ, 2015 йилнинг январь-март ойларида 457 минг сўмга яқин маблағни пластик карточкасига ўтказади.

Ўзгалар ҳаққига хиёнат қилган З.Бўтаевнинг қилмишлари фош бўлди. Унинг бундай ноқонуний фаолиятига Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди ўз ҳуқуқий баҳосини берди. Мақола сўнгида таъкидланишича, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  тегишли моддаларига асосан жазо чоралари қўлланлиган.

Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий