суббота, 28 ноября 2015 г.

Мактаб директори ўринбосари – қалбаки диплом эгаси

Самарқанд шаҳридаги 32-умумтаълим мактаби директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Амина Жабборованинг педагогика билим юртини битирганлиги ҳақидаги дипломи сохта бўлиб чиқди.

“Самарқанд” газетасининг хабар беришича, Амина Жабборованинг Самарқанд педегогика билим юртининг мактабгача ёшдаги болалар йўналишини битирганлиги ҳақида БС №941648 рақамли расмий ҳужжатни қалбакилаштирганлиги аниқланди. Вилоят назорат-тафтиш бошқармаси томонидан ўтказилган текширувлар унинг ушбу билим юртида таҳсил олмаганлигини исботлади.

Хабарда таъкидланишича, қалбаки диплом билан А.Жабборова 2008 йилнинг 15 декабридан бошлаб мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.


Тошпўлат Раҳматуллаев   

Комментариев нет:

Отправить комментарий