пятница, 13 ноября 2015 г.

Самарқанднинг қатор маҳаллаларида газ босими кўтарилди

                       

Кейинги уч кун давомида “Ўзтрансгаз” ташкилотидан келган мутахассислар Самарқандда бўлиб, каминанинг мақолаларимда газ берилмаётганлиги ёки босими жуда пастлиги кўрсатиб ўтилган маҳаллалардаги мавжуд аҳвол билан танишдилар. Улар бу борада муаммо мавжудлиги ва у анча чуқур илдиз отганлигига, муаллиф ҳеч нарсани бўрттирмасдан борини холис ёритганлигига ишонч ҳосил қилдилар.

Энг асосийси, газнинг босими паст бўлган маҳаллаларда у сезиларли даражада кўтарилди, умуман бўлмаган жойларда эса пайдо бўлди. Масалан, шу бугун эрталаб Сўзангарон маҳалласидан қўнғироқ қилган бир танишим, икки йилдан бери бўлмаган газ кечаси келганлигини ва печкалар исиганлигини қувонч билан маълум қилди.

Холислик нуқтаи назаридан камчиликни танқид қилган ютуқлар ҳақида ҳам ёзиши зарур, деб ўйлайман. Шу боис Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Самарқанд ва самарқандликлар” гуруҳига мурожаат қилиб, газ таъминотида бўлган ўзгариш вилоят ва шаҳарнинг қаерида қандайлигини билиб, ушбу масалани кенгроқ ёритмоқчиман. Албатта, яқин кунларда об-ҳаво совуши кутилаётган кунлари газ қандай бўлишини ҳам инобатга олишга тўғри келади.  


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий