Самарқанд шаҳрининг Сўзангарон маҳалласида жойлашган Хожа Нисбатдор масжидида 23 ноябрнинг эрта тонгида ёнғин содир бўлди. Масжиднинг сўнгги йиллар давомида катта куч ва маблағ сарфлаб қурилган ва нақшлар билан безатилган қисмига жиддий зарар етказилди.
Жойида бўлиб, воқеага гувоҳ бўлганлардан сўраб, қуйидагиларни
аниқладим. Ёнғин соат тўртлар атрофида масжидга туташ қурилган ва кўплаб
жанжалларга сабаб бўлган хусусий савдо дўконидан ёки масжиднинг унга яқин
қисмидан бошланган. Ёнғин бинонинг жанубидан шимол томонга қараб ёйилганлиги
бундан далолат бериб турибди.
Масжиднинг умумий кўриниши |
Гувоҳларнинг куюнчаклик билан уқтиришича, агар етиб келган ўт ўчириш
машиналарининг ҳаммасида сув бўлганида эди, ёнғин масжидга бунчалик зарар
етказмаган бўларди. Яъни уни масжид янги биносининг охиригача етмасдан бир
ёқлик қилиш мумкин эди. Тўртта ўт ўчириш машинасидан фақат биттасида сув бўлган
экан. “Қолганлари то сув топгунча керакли вақтни ўтказиб юборди”, - дейди
воқеани кузатганлардан бири.
Ёнғиннинг сабаби билан қизиққанимда, аксарият уни соат тўртларга яқин
бирданига электр токининг катта кучланишда келганлиги билан боғлашмоқда. Албатта,
бу ҳақда мутахассислар хулосаси тайёр бўлгач, масалага ойдинлик киритишга
ҳаракат қиламан.
Масжиднинг марказий қисми ёнғингача... |
... ва ёнғиндан кейин |
Ушбу ёнғин ва унинг сабаблари ҳақида мутасаддиларни жалб қилган ҳолда
алоҳида материал тайёрлаш ниятим бор.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий