Қандли диабет касаллиги билан оғриганлар уни хасталик эмас, балки ҳаёт
тарзи сифатида қабул қилиб, шунга мос равишда кундалик турмушда овқатланиш,
меҳнат қилиш ва дам олиш тартибига риоя этишлари зарур. Шунда улар ҳамма қатори
кўп йиллар давомида муаммосиз умр кечиришлари мумкин.
Самарқанд вилоят Эндокринология диспансери бош врачи ўринбосари Елена Бибикова мамлакатимизда ўтказилаётган “Диабет ойлиги”га бағишланган матбуот анжуманида шу ҳақда батафсил сўз юритди.
Нотиқнинг уқтиришича, вилоята қандли диабет билан оғриганларнинг сони
16 минг кишидан ортиқроқ бўлиб, улардан 146 нафарини болалар ва 50 нафарини
ўсмирлар ташкил этади. Беморларнинг асосий қисми қандли диабетнинг I типи билан,
фақат 8 фоизи унинг II типи билан оғриган. Е.Бибикова қандли диабетни тақдир
ҳукми деб қабул қилмасдан, у билан бирга яшашни ўрганмоқ лозимлигини бот-бот
такрорлади. Бунинг маъноси шуки, бемор соғлом турмуш тарзи қоидалирига риоя
қилмоғи зарур, яъни тўғри овқатланиши, мунтазам жисмоний машқлар бажариши, тоза
ҳавода сайр қилиши, ҳар нарсага беҳуда асабийлашмислиги лозим.
“Биз қанча кўп билсак, шунча кучлимиз, – деди жумладан у. – Қандли диабет
касаллиги билан оғриганларга нима қилиш лозимлигини, кундалик турмушда
нималарга эътибор қаратиб, нималардан воз кечиш зарурлигини тинмасдан
уқтиришимиз талаб этилади. Касалликка чалинмаслик
учун муҳим бўлган профилактика чоралари ҳақида аҳолини мунтазам хабардор қилиб
боришимиз керак. Бу ишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ҳам беқиёс. Энг муҳими
аҳолига қандли диабетни II типининг олдини олиш мумкинлигини тушунтиришимиз
даркор”.
Матбуот анжуманида, шунингдек, вилоят Эндокринология диспансери врачи
Нигора Файзиева қандли диабет касаллигини даволашнинг замонавий усуллари ҳақида
чиқиш қилди ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қарори билан ҳар йили 14 ноябрда “Бутунжаҳон
диабет куни” нишонланади. Шу муносбат билан мамлакатимизда ҳар йили ноябрда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги қарори билан қандли диабетга қарши курашиш ойлиги ўтказилади. 14
ноябрда барча вилоятлардаги Эндокринология диспансерларида очиқ эшиклар куни
ўтказилади ва барча мурожаат қилганларга бепул хизмат кўрсатилади.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий