воскресенье, 3 июля 2016 г.

Тошкентда АҚШ мустақиллигининг 240 йиллигига бағишлаб қабул маросими ўтказилди. Фото

                     

Америка Қўшма Штатлари мустақиллигининг 240 йиллигига бағишланган қабул маросими Тошкентдаги муҳташам “Наврўз” қабуллар уйида бўлиб ўтди. Уни АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ташкил этди.

Маросимда сўзга чиққан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен тўпланганларни қутлаб, 1776 йилда имзоланган Мустақиллик декларациясининг мамлакат тарихидаги аҳамияти ҳақида сўз юритди. Бу йил Ўзбекистон ўз мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлашини ҳамда иккала давлатларимиз ўртасида дипломатик алоқаларга асос солинишининг чорак асрга тўлишини эслади.
                        

Қуйида маросимда олинган суратлар ҳавола қилинмоқда.  
                           



Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий