четверг, 21 июля 2016 г.

Ижодкорлар гаштаги. Фото

               Бундан бир неча йил олдин ажойиб инсонлар, ижодкор биродарларим Нусрат Раҳмат ва Миршариф Хўжаев билан ҳар ойда бир марта оилавий тарзда суҳбатга тўпланишни келишиб олган эдик. Ўзига хос бу гаштакка икки йил аввал шоир Зиёдулла Норматов янгамиз билан қўшилганлигидан хурсанд бўлдик.


Ижод аҳлининг мунтазам учрашиб туришида гап кўп экан. Ҳар ойда бир марта тўпланиб, қилаётган ишларимиздан хабардор бўламиз, журналистика ва бадиий ижод соҳасидаги янгилакларни муҳокама қиламиз,  режаларимиздан бир-биримизни огоҳлантирамиз.

Ўтиришларимиз айниқса ёз ойларида янада мазмунли ўтади. Чунки май-сентябр ойларидаги гаштагимизни табиат қўйнида, шаҳардан ташқарида ўтказамиз. Кун давомида чақ-чақлашиб, вақтнинг қандай ўтганлигини сезмай қоламиз. Аёлларимиз – ардоқда. Қозон-ўчоқ билан ўзимиз шуғулланамиз.

Овқат тайёрлаш каминага юклатилган. Олов ёқишни ва ўчоқни доим кузатиб туришни Миршариф акамиз ўз зиммалирга олган. Нусрат ака билан Зиёдулла ака бизга маслаҳатчи. Шу тариқа ҳам дийдор кўришамиз, ҳам тоза ҳавода ҳордиқ чиқарамиз, ҳам ўзимиз истаган овқатимизни тайёрлаб тановвул қиламиз.

Одамга, айниқса, пенсионерга яна нима керак? А, лаббай?

Субатимиз ҳақида тасаввур пайдо қилишингизни енгиллаштириш мақсадида кейинги ўтиришларимиз акс этилган суратлардан айримларини жойлаштирдим.

                     


                         

                        

                         
                           

Тошпўлат Раҳматуллаев  

Комментариев нет:

Отправить комментарий