пятница, 16 декабря 2016 г.

Американинг Alice Underground жаз гуруҳининг Ўзбекистонга ташрифи

                                
Американинг Alice Underground жаз гуруҳи юртимизда меҳмон бўлди. Гуруҳ Ўзбекистон билан  АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги доирасида ташкил этилган тадбирда иштирок этди.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида Alice Underground жаз гуруҳи иштирокида прессгап бўлиб ўтди.  Унда гуруҳ аъзолари сафар давомида қилган чиқишлари, учрашувлардан олган таасcуротлари билан ўртоқлашдилар. Гуруҳ асосчиси бўлган Таш (Tash Cox) Тошкентда Успенский номидаги ихтисослашган мусиқа академик лицейида, республика эстрада-цирк коллежида бўлиб, ўқувчилар билан биргаликда машғулотларда қатнашганлиги гуруҳ учун унутилмас воқеа бўлганлигини таъкидлади. У жаз гуруҳи “Туркистон” санъат саройида концерт намойиш этганлигини, томошабинлар уларнинг ҳар бир чиқишини олқишлар билан кутиб олишганини ҳам уқтириб ўтди.
                          
Таш ўзининг Фейбукдаги саҳифасида Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги байрамини нишонлашда қатнашганлигидан ғоятда мамнун эканлигини қайд этган.

Гуруҳ аъзолари Тошкентдан дутор ва дойра олиб кетишаётганлиги ва бундан кейин чиқишларида ўзбек оҳанглари ҳам янграши мумкинлигини маълум қилишди.
                            
Таш ва унинг шериклари бир соат давомида журналистларнинг кўплаб саволларига батафсил жавоб қайтаришди.

Тошпўлат Раҳматуллаев 

Комментариев нет:

Отправить комментарий