Ўзбекистон олий таълим муассаса (ОТМ)ларида бакалавриат йўналишларида бир йиллик ўқиш қиймати ошди. Янги нархлар кўрсатилган релиз ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Унга кўра, 2016/2017 ўқув йилида бакалавриатдаги энг қиммат
таълим йўналишлари халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий
муносабатлар ҳамда ҳуқуқ бўлиб қолган — уларда бир йиллик ўқиш пули 9,85
миллион сўм этиб белгиланган.
Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли
қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида
тест синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга
оширилади.
Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга
тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида
кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
Мазкур қийматлар 2016 йил 1 сентябрдан амалга киритилади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий