Гаштак (гап)нинг турларию кўринишлари кўпайиб кетди. Дўстлар, касбдошлар, маҳалладошлар, синфдошу курсдошлар, дугоналар, бир вақт хорижда, масалан, Жанубий Кореяда бирга бўлганларнинг гаштаги. Буларни аксарият билади. Аммо Ургутдаги чойгаштак ҳақида бундай деб бўлмайди.
Кўп йиллик тарих ва ўзига хос тартиб-қоидага эга ушбу тадбирни
ургутликлар яхши билишади. Чойгаштак бўлажак келиннинг хонадонида ўтказилади. Тўйдан
бирнеча кун один турмушга чиқаётган қиз дугоналарини чақириб, улар билан ўзига
хос хайрлашув кечасини уюштиради. Қизлар чин дилдан суҳбатлашиб, ўйин-кулгу
билан кечани ўтказишади.
Албатта, авваллари тадбир қизнинг ҳовлисида, бир неча нафар дугоналари
билан ўтарди. Эндиликда чойгаштак тўйхонада ўтказилиб, унга ҳар ким ҳар хил –
200дан 500 нафаргача меҳмон таклиф қилади. Демак, мазмун-моҳияти ўзгарган
чойгаштак алоҳида тўйга айланди.
Илгари Самарқанд шаҳрида ҳам тўйдан олдин бўлажак келин уйида шундай
тадбир ўтказарди. У дугонаталбон деб аталарди. Эндиликда у эсдан чиқиб бўлган. Ургутда
эса чойгаштак ўтказиш анъанаси давом этмоқда.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий