Бундан аввал “Асл исломдан бехабарлик террористик гуруҳлар тегирмонига
сув қуймоқда” сарлавҳаси остида эълон қилинаган мақолада ёшларни терроризмга
олиб келувчи тажовузкор экстеризм ва радикализм (ТОКТЭР) йўлига киришининг дин
билан боғлиқ томонлари ҳақида сўз юритган эдик.
Аммо мутахассисларнинг фикрича,
ёшларнинг бу йўлига кириши ғоядан кўра кўпроқ ижтимоий жиҳатлар билан боғлиқ. Буни қандай
тушунмоқ лозим?
Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстеризм ва радикализмга одамлар
қандай, қайси омиллар ва сабаблар орқали кириб келаётганлигини билмасдан туриб,
унинг олдини олиш ёки унга қарши самарали кураш олиб бориш мумкин эмас. Нега бир
хил шароитда, бир хил муҳитда яшаганларнинг айримлари терроризм йўлини
танлайди, бошқалари эса – йўқ? Демак, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий омилларнинг
ўзигина шахснинг терроризм йўлига ўтиб олиши учун етарли эмас экан. Бунга
ғоявий, психологик характеридаги бошқа
омиллар ҳам таъсир қилар экан.
Терроризмга олиб борувчи аниқ бир йўл йўқ. Террористик радикаллашувнинг
йўллари хилма-хил ва мураккаб бўлиб, ҳар бир ҳолатда ўзига хос хусусиятлари
билан ажралиб туради. Шунингдек, терроризмга кўпроқ ёки камроқ мойил бўлган
миллат, халқ, ирқ, дин, аҳоли гуруҳи мавжуд эмас. Шундай бўлсада, БМТ ва ЕХҲТ
даражасида террористик радикаллашувга олиб келувчи муҳим омиллар санаб ўтилган.
Булар – низоларнинг узоқ вақт мобайнида ечилмасдан қолиб кетиши, қонун
устуворлигига амал қилинмаслиги, инсон ҳуқуқларининг мунтазам бузилиши, ирқий, миллий
ва диний камситиш, сиёсий ёки бошқа ҳуқуқларнинг чекланиши, самарали
бошқарувнинг йўқлиги ва бошқалар.
Шахснинг террористик радикаллашуви ва террористик гуруҳларга кириб
қолиши ўз-ўзидан содир бўлмайди. Бу ҳолат шахс билан ташқи омилларнинг
бир-бирига ўзаро таъсири натижаси бўлиши мумкин. Жумладан, бунга терроризм
тарғиботи, турли гуруҳларга ёлловчиларнинг таъсири, жамиятдаги воқелик (ишсизлик,
муҳтожлик, қашшоқлик, адолатсизлик ва бошқалар), давлат ҳокимияти органларининг
фаолияти (фуқаронинг асосли талаб ва эҳтиёжларининг ўз вақтида бажарилмаслиги,
сарсону саргардон қилиниши, адолатсизлик, таҳқирлаш, хўрлаш ва бошқалар) сабаб
бўла олади.
Айрим ёшларнинг билим савияси етарли эмаслиги турмуш даражасининг
пастлиги, ижтимоий тенгсизлик, ҳаётда учраб турадиган ноҳақлигу адолатсизликлар
билан қўшилган ҳолда ёшларда норозилик кайфиятининг мурасасиз кўринишда намоён
бўлишига олиб келади. Уларнинг моддий ва ижтимоий-психологик талабларини
қондириш илинжида бўлганлиги бу ерда муҳим омил бўлиши мумкин. Ёшлар экстремистик
гуруҳларга ўзларининг шахс сифатида тан олинишини истаб, дўстликка содиқликни
намойиш қилиш учун кириши ҳам кузатилган. Иқтисодий бўҳронлар даврида, аҳоли
яшаш шароитининг оғирлашиши, қашшоқлик, ишсизлик терроризмга олиб келувчи
тажовузкор экстеризм ва радикализм сафларининг
кенгайиши омили бўлиб хизмат қилади.
Тажовузкор экстремизм ғоялари
барча айбни бошқаларга ағдаришга асосланган. Бунда шахс ўзидаги камчиликка,
мамлакатидаги иқтисодий қийинчиликларга бошқаларни, ўзга давлатларни айблайди. Жамият
ёшларни тажовузкор экстремизмдан сақлаш учун уларга жозибадор бўлган ғоя ва
ўзларининг имкониятларини тўлақонли намойиш этишга имкон берувчи шароитлар
яратиши лозим. Ёшлар мамлакатдаги демократик жараёнларда эркин иштирок этиш,
фаоллик кўрсата олиши ҳамда керакли тиббий ва ижтимоий хизматлардан баҳраманд
бўлиш, ишга жойлашиш имкониятига эга бўлиши керак.
ТОКТЭРни олдини олиш ва унга қарши курашда яна шуни назарга олиш
лозимки, барча эктремистик ва радикал қарашларни жиноят сифатида баҳолаш ва
бундай қаршлардаги шахсларни таъқиб қилиш ва жазолаш халқаро нормалар бўйича
мумкин эмас. Фақат террорчи жазога лойиқ. Атрофдаги камчиликларни танқид
қилувчи, жамиятда, бошқарувда амалий ўзгариш бўлишини кескин талаб қилувчиларни
жазолаш ана шу шахсларнинг террористик радикаллашувига, атрофдагиларнинг эса
уларга хайрихоҳ бўлишига олиб келиши мумкин.
ЕХҲТ ҳужжатлари ва тавсияларида ҳуқуқ-тартибот органлари терроризмга
олиб келувчи тажовузкор экстеризм ва радикализмни олдини олиш ва унга қарши
кураш жараёнида инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймасликлари ва қонун
устуворлигига амал қилишлари муҳим вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. Амалга
оширилаётган ишларга жамиятда ижобий муносабат
шаклланиши учун барча ишлар аҳоли билан мустаҳкам алоқада, аҳолини хабардор
қилган ҳолда бўлиши мақсадга мувофиқлиги уқтирилган. Шунда жамоатчиликнинг
қўллаб-қувватлашига ва ишончига эришмоқ мумкинлиги таъкидланган.
Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмга қарши
курашда комплекс ёндашиш талаб этилади. Экстремизм билан курашга чақирилган
махсус давлат органлари мавжуд. Аммо бу аҳоли, кенг жамоатчилик бу курашдан
четда туриши керак дегани эмас. Чунки ТОКТЭР барчага, бутун жамият хавф солувчи
офатдир. Унга қарши кураш йўллар ва усуллари – алоҳида мавзу.
Комментариев нет:
Отправить комментарий