четверг, 14 июня 2018 г.

Болалар ёзги оромгоҳларида янги мавсум бошланди


Самарқанд вилоятида болаларнинг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш учун қатор тадбирлар белгиланган. Улардан бири ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига болажонларни жалб қилиш орқали уларнинг ҳордиқ чиқариши учун имкон яратишдан иборат.

2018 йил ёзги соғломлаштириш мавсумида вилоятда жами 78та ёзги дам олиш оромгоҳлари  фаолият юргизади. Шундан 23таси доимий оромгоҳ бўлиб, уларда 9 630 нафар боланинг дам олиши режалаштирилган. Ана шу оромгоҳлардан 13таси туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига қарашли ва уларда 412 нафар педагог болажонлар билан ишлашга сафарбар этилган. Қолган 55та кундузги оромгоҳ умумтаълим мактаблари қошида ташкил этилди. Уларда 11,5 минг нафар бола ҳордиқ чиқаради.  
 
12 июнда Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли “Алпомиш” оромгоҳида “Ёз-2018” мавсуми очилиши маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда болажонлар билан бирга уларнинг ота-оналари, тарбиячилар, оромгоҳни мавсумга тайёрлашда жонбозлик кўрсатган мутасаддилар қатнашдилар.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Толиб Набиев янги мавсум очилганлиги билан болажонларни табриклаб, оромгоҳда уларнинг дам олишлари учун барча шароит муҳайё этилганлигини таъкидлади.

“Болаларнинг ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик ишларини эрта баҳорда бошлаган эдик. Натижада оромгоҳ ўз вақтида болаларни қабул қилиш учун тайёр бўлди. Ўйлайманки, болажонларимиз бу ерда яхши ҳордиқ чиқариб, янги дўстлар ортириб, куч-қувватга тўлган ҳолда уйларига қайтишади”, - дейди Т.Набиев.  

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий