четверг, 28 июня 2018 г.

Самарқандда журналистларнинг касб байрами нишонланди




Самарқандда Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни тантанали равишда нишонланди. Дастлаб бир гуруҳ журналистлар шаҳар ҳокимлигида тўпландилар. Шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов уларни касб байрами билан табриклаб, машаққатли ва ўта муҳим ишларига омадлар тилади. 9 нафар журналистга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

 
Шундан сўнг вилоят ОАВ ходимлари ҳамда матбаа ва матбуотга дахлдор бўлган корхоналар вакиллари тўпланиб, Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Ушбу тадбирдан сўнг барча тўпланганлар “Мўжиза” базмгоҳига йўл олдилар. Бу ерда уларни вилоят ҳокими Туробжон Жўраев қутлади. 
Бир қатор журналистлар ва матбаа ходимларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди. “Йилнинг энг яхши журналисти” танлови ғолиблари тақдирланди. Яна бир гуруҳ журналистларга Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси фахрий ёрлиқлари топширилди.  
 
Тақдирланганлар орасида kun.uz, daryo.uz, nuz.uz, xabar.uz сайтлари вакилларининг борлиги бир қатор касбдошлар томонидан журналист ишига қўйилаётган мезонларнинг ўзгариб бораётганлигидан далолат сифатида қабул қилинди.   

Комментариев нет:

Отправить комментарий