Ўзбекистоннинг Самарқанд ва
Тожикистоннинг Сўғд вилоятларини бир-бирига боғлаган, ҳар икки давлат аҳолиси учун қулайликлар яратган,
ўзбек ва тожик халқлари дўстлиги ҳамда ҳамжиҳатлиги йўлида хизмат қилаётган “Жартепа”
чегара божхона пости шу йилнинг 1 мартида очилган эди. Аниқроқ айтганда, унинг
фаолияти қайтадан тикланди. Шу кунга қадар пост орқали жами 225 минг нафарга
яқин йўловчи ва 17 мингтадан кўпроқ
авторанспорт воситалари ҳаракатланди.
Самарқанд
вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати маълумотларига қараганда, ушбу
қулайликлардан ўзининг ғаразли мақсадида фойдаланаётган фуқаролар ҳам йўқ эмас.
Ўтган давр
мобайнида рухсат этилмаган ёки белгиланган нормалардан ортиқча товарларни
беркитиб олиб ўтиш билан боғлиқ 67та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилган. Ушбу
ҳолатлар юзасидан 206,0 млн. сўмлик товар-моддий қимматликлар
ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган.
Шунингдек, 4та ҳолатда 340 қути
тамаки маҳсулотлари, яна 4та ҳолатда 40,2 литр алкогол маҳсулотлари, 29та ҳолатда
9666 дона порнографик мазмундаги ёки зўравонликни тарғиб қилувчи материалларни
қонунга хилоф равишда олиб кирилишининг олди олинган.
Чегара божхона постида божхона
назоратини сифатли ва замон талаблари даражасида амалга ошириш учун барча шароитлар муҳайё
этилган. Пост замонавий рентген аппарати, кузатув камералари, ускуналар, техник
назорат воситалари ва жиҳозлари билан таъминланган.
Самарқанд вилояти божхона
бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги билан биргаликда чегара орқали ҳаракатланувчи
фуқароларга божхона постида барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Жумладан, божхона
постига кираверишда фуқаролар ўзлари билан олиб ўтиши мумкин бўлган товар ва
моддий бойликлар меъёрлари ҳамда валюта қимматликлари тўғрисида ўзбек, тожик ва
рус тилларида барча маълумотларга эга бўлишлари мумкин.
Мамлакатимизга кириш ёки ундан
чиқишнинг, қолаверса, четдан товарлар олиб киришнинг ҳам ўз қонун-қоидалари
мавжуд бўлиб, уларга риоя қилиш ҳар бир кишининг
муҳим бурчи ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали
товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори
билан жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари
ундирилмайдиган чекланган меъёрларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат
чегарасидаги автомобиль йўли (пиёда йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона
чегарасини кесиб ўтганда – 300 (уч юз) АҚШ доллари миқдоригача бўлаган суммдан божхона
тўловлари ундирилмаслиги белгилаб қўйилган.
Афсуски, айрим фуқаролар томонидан
яратилган ушбу имкониятлар суистеъмол қилиниб, божхона қоидаларини бузиш
ҳолатлари учраб турибди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний
шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра
жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл
(йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари
ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари тасдиқланди.
Қарор рўйхатида 20 турдаги маиший
техника буюмлари, офис техникалари ва бошқа товарлар жой олган бўлиб,
эндиликда жисмоний шахслар бир ойда ушбу товарларни фақат бир донадан олиб
ўтишлари мумкин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий