среда, 9 мая 2018 г.

Самарқанддаги 69-мактабда ҳам маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди


9 Май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Самарқандда кўплаб тадбирлар ўтказилди. Ана шундай катта тадбирлардан бири шаҳардаги 69-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Унга фронт ортида меҳнат қилган фахрий ўқитувчилар ҳамда афғон уруши қатнашчиси Дилшод Эшонов таклиф этилди.

Тадбирда сўзга чиққан меҳмонлар ўз хотираларини сўзлаб беришди, ўша суронли кунларни эслаб, ҳозирги тинч ва осойишта замонимизнинг қадрига етиш қанчалик муҳимлигини, тинчликни кўз қорачиғимиздек асраш учун ҳаммамиз масъул эканлигимизни таъкидлаб ўтишди.
 
“Ушбу тадбирни юқори савияда ўтказиш учун жамоамиз бир неча кун давомида пухта тайёргарлик кўрди. Унда ўқувчилар томонидан Ватан, тинчлик ва дўстлик тараннум этилган шеърлар айтилди, ашулалар ижро этилди, саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Биз ёшларимизнинг ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида шу каби учрашувларни мунтазам ташкил этиб турамиз”, - дейди мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Муродова.

Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий