Аэропортларда йўловчиларга қулайлик
яратиш мақсадида ташкил этилган “яшил йўлак”дан айримлар мавжуд
тартиб-қоидаларни, қонун талабларини бузган ҳолда фойдалинишга ҳаракат
қилишмоқда. Ана шундай воқеалардан бири ҳақида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Самарқанд халқаро аэропортида “Внуково-Самарқанд”
йўналишидаги 809-рақамли авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси
А.Ж. “яшил йўлак” орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида ундан мамлакатимиз
ҳудудига олиб кирилишида махсус рухсатнома талаб қилинадиган товарлар бор йўқлиги
оғзаки сўралади. Фуқаро бундай товарлар йўқлигини айтганидан сўнг, унга тегишли
бўлган багаж сумкаси холислар иштирокида текширилди.
Сумка ичидан 5 миллион сўмга яқин симсиз
кенг полосали тармоқ, яъни: “MikroTik NetMetal5”, “MikroTik SXTsq Lite5”, “MikroTik
SEXTANT G” номли радиоэлектрон воситалари борлиги аниқланиб, божхона ходимлари томонидан
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Самарқанд вилоят Электромагнит
мослашув хизмати хулосасига кўра Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 2 декабрдаги 1531-сон билан
қайд этилган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастотали спектри ва
радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги Низом
талабларига асосан далилий ашё сифатида олинган юқоридаги радиоэлектрон
воситаларни тегишли рухсатномасиз Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тақиқланади.
Суд фуқаро Ж.А.га нисбатан маъмурий
жазо тайинлашда, унинг муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини, жавобгарлигини
оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, шунингдек, ҳуқуқбузарлик
ҳаракатининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, шахсини, оилавий
шароитини инобатга олиб тегишли қарор чиқарди.
Фуқаро Ж.А. Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддаси 1-қисми
билан шу Кодекснинг 33-моддаси қўлланилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг икки
баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади ҳамда алоқа ахборот сигнали тарқатувчи
ускуналар эса давлат фойдасига мусодара қилинди.
Вилоят божхона
бошқармаси божхона
чегараси орқали радиоэлектрон воситалари ва юқори частотали қурилмаларни олиб
ўтиш “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалари ва юқори
частотали қурилмаларни келтириш тўғрисида”ги Тартиби асосида амалга оширилишини эслатиб
ўтади. Ушбу ҳужжжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил
9 ноябрдаги 526-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ
Комментариев нет:
Отправить комментарий