Самарқанд шаҳар фаолларининг 29 декабрда
бўлиб ўтган йиғилишида 2018 йил якунлари
сарҳисоб қилинди ва 2019 йилга мўлжалланган вазифалар ҳиқида сўз юритилди. Тадбирда
шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов маъруза қилди.
Ҳоким даставвал Президент Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2018 йилда амалга
оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган
Мурожаатномасига алоҳида тўхталиб ўтди. Мурожаатномада белгиланган вазифаларни ҳаётга
тадбиқ этишда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари олдидаги турган
вазифаларга эътибор қаратди.
2018 йилда амалга оширилган ишлар ишлар
ҳақида сўз юритиб, Ф.Раҳимов шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
кўрсаткичлари сезиларли даражада ошганлиги қайд этди. Жумладан, саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2017
йилга нисбатан 106,7 фоизни, қурилиш-пудрат ишлари 112,5 фоизни, чакана савдо
айланмаси 105,2 фоизни, жами хизматлар 109,3 фоизни ташкил этган.
2018 йилда маҳаллий бюджетнинг даромадлар
қисми 114,1 фоизга бажарилиб, бюджетнинг
харажатлар қисми эса 110,8 фоизга ижро этилди.
Ҳудудий экспортёр корхоналар томонидан 2018 йилда маҳсулотлар экспорти
ҳажми 2017 йилга нисбатан 1,3 мартага ошди. Тўғридан-тўғри хорижий
инвестицияларни жалб қилиш эса 24,2
млн. долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 2 мартага кўпайган.
Байрамона руҳда ўтган тадбирда 2018 йил
давомида шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшган бир
гуруҳ фаоллар шаҳар ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан
тақдирландилар. Улар орасида Kun.uz, Daryo.uz, Nuz.uz интернет порталлари
журналистларининг борлиги жамиятимизда журналистикага бўлган муносабат ўзгариб
бораётганлигидан далолат бўлса керак. Чунки бундан икки-уч йил аввал ҳатто расмий
тадбирларга таклиф этилмайдиган журналистларни бугун маҳаллий давлат органлари
раҳбарлари ташаккурнома билан сийлашмоқда.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ
Алишер Исроилов туширган суратлар
Комментариев нет:
Отправить комментарий