Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга эгалик ҳуқуқини ўрнатиш
борасида Самарқанд вилоятида амалгга оширилаётган ишлар ҳақида оммавий ахборот
воситалари ходимларига вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида
батафсил маълумот берилди.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ
Вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси бошлиғи Содиқ Ҳакимов
ҳамда вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бошлиғи вазифасини
бажарувчи Шавкат Рўзиқулов ўз чиқишларида уй-жой кадастр ҳужжатларини тайёрлаш,
янги уйларни расмийлаштириш тартиблари ва ўзбошимчалик билан қурилган
уй-жойларга эгалик ҳуқуқини ўрнатиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида сўз
юритишди.
Вилоят бўйича 72 мингдан ортиқроқ ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар
мавжуд экан. Шундан 32744та уй-жой соҳиблари эгалик ҳуқуқини ўрнатишни сўраб
ҳудудий комиссияга мурожаат қилишган. Мурожаатларнинг 11270тасига комиссиянинг
ижобий хулосасига асосан ер майдони умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан
бириктирилган ҳолда давлат кадастр рўйхатига олинган.
Расмийлаштирилган уй-жойларнинг энг кўпи Иштихон (1599та), Ургут
(1290), Оқдарё (966) туманлари ва Самарқанд шаҳрига (1246) тўғри келмоқда.
Матбуот анжуманида уй-жойлар кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, янги
уйларни расмийлаштириш жараёни ҳукуматнинг бир нечта қарорлари, Адлия вазирлигида
рўхатга олган қоидалар асосида амалга оширилиши уқтирилди ва бунинг учун
нималар талаб қилиниши санаб ўтилди.
Айрим фуқаролар фақат ер участкасига кадастр ҳужжатлари тайёрлашга
ҳаракат қилишади. Бу мумкин эмас. Расмийлаштириш учун камида битта турар жой
хонаси, ошхона, ҳожатхона қурилган бўлиши, лойиҳага мувофиқ муҳандислик
коммуникациялари билан таъминланган бўлиши лозим.
Комментариев нет:
Отправить комментарий