Тадбир вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоят орттирилган
имуннитет танқислик синдроми (ОИТС)га қарши кураш маркази томонидан ташкил
этилди. Унда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари талабалари, соғлиқни
сақлаш тизими ва шаҳар жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи
ўринбосари Азиз Жўраев, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи Акмал
Аҳроров чиқиш қилиб, ушбу куннинг жаҳон миқёсида қайд этилишининг мазмун-моҳияти
ҳақида сўз юритишди. Мамлакат ва вилоятдаги бугунги аҳвол таҳлил этилди, аср
вабосига йўлиқмаслик ва ундан қутилиш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар устида
ҳам тўхталиб ўтилди.
Тўпланганларга одам иммунтанқислик вируси (ОИВ) ҳақида умумий маълумот
беришга мўлжалланган видеоролик ва ҳаётий воқеалар асосида тайёрланган саҳна
кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари ўртасида викторина
ўтказилди ва ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
Бутун тадбир давомида санъаткорлар ўзларининг куй ва қўшиқлари билан
тўпланганларга хуш кайфият улашишга ҳаракат қилишди.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий