воскресенье, 6 декабря 2015 г.

Самарқанддаги ёнғиндан зарар кўрган масжиднинг тиклаш ишлари – авжида



 Самарқандаги Хожа Нисбатдор масжидида шу йилнинг 23 ноябрида содир бўлган ёнғин натижасида унинг янги биноси тўла вайронага айланган эди. Бугун ўша ерда бўлиб, бинони тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдим.

Бинонинг ёнғиндан зарар кўрган томи ва олд девори тўла бузиб ташланган. Шу кунларда олд деворнинг пойдеворини тиклаш ишлари охирига етказилмоқда. Уста ва мардикорлар кейинги кунлардаги об-ҳавонинг қулайлигидан фойдаланиб, самарали ишлаганлар. У ерда бўлганимда бу ҳақда масжид имом хатиби Бобохон Бобохонов, мутаваллиси Алам Ражабов ва Сўзангарон маҳалла фаоли Рустам Набиевлар тўлқинланиб сўзлаб беришди. Уларнинг уқтиришича, усталар бажараётган ишлари учун аниқ ҳақ сўрашмаган, савоб йўлида хизмат қилмоқчи. “Албатта, уларни хафа қилмаймиз, кўп қатори уларга ва мардикорларга ишлаганлари учун инсоф юзасидан ҳақларини берамиз”, – дейди Р.Набиев.
Бинонинг ёнғиндан аввалги кўриниши...
                                          
А.Ражабовнинг уқтирганидек, турли кишилар пул ё қурилиш материаллари билан масжидни тиклаш ишига ёрдам қўлини чўзмоқда. Тушаётган барча маблағ алоҳида дафтарга ёзиб борилаётган экан. Ёнғин туфайли бузилиб кетган бинони тиклашга, агар етарли маблағ тўпланса, камида олти ойча вақт лозим, дейишди мутасаддилар.
...ва бугунги кундаги тиклаш ишлари
                                         
Масжидда шу кунларда олиб борилаётган ишлар ҳақида қуйидаги манзилда видео жойлаштирилган: https://www.youtube.com/watch?v=ZjnknT8WcZc&feature=youtu.be


Тошпўлат Раҳматуллаев  

Комментариев нет:

Отправить комментарий