четверг, 17 декабря 2015 г.

Самарқандда аҳоли бандлиги муаммосига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди



Самарқандда вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Беҳзод Раҳматуллаев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуман 2015 йилда “Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг асосий йўналишлари ва параметларининг ижросига бағишланди.


Матбуот анжумани давомида кўплаб рақамлар тилга олинди. Улардан айримларига мурожаат қиламиз. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 86232та (101,9 фоиз) иш ўринлари яратилди. Касб-ҳунар коллежларини битирган 58086 нафар ёшлардан 51137 нафари ёки 88 фоизининг бандлиги таъминланди. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун 1272та касаначилик иш ўринлари ташкил этилди.

Вилоятдаги 3,3 миллион нафар аҳолининг 2 миллионга яқини меҳнатга лаёқатли аҳоли қаторига киради. Улардан 5,4 фоизи ишсиз сифатида рўйхатга олинган.
                               
Б.Раҳматуллаевнинг уқтиришича, ёшларни иш билан банд қилишни янада яхшилаш мақсадида Самарқандда Жанубий Корея томонидан касб-ҳунар таълим маркази ташкил этилмоқда. Унда тўртта йўналиш бўйича мутахассис тайёрланади. Булар – машинасозлик, электромеханика, компьютер технологияси, чилангарлик каби замонавий саноат соҳаси учун зарур бўлган мутахассислардир. Кейинга йилларда иқтисодчиларга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.  

Матбуот анжумани давомида Б.Раҳматуллаев журналистларнинг кўплаб саволларига батафсил жавоб қайтарди.


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий