Ҳа, худди шундай: журналист учун, ҳар бир Шахс учун тўғри сўз айтиш мавриди келди. Энди лоқайдликни йиғиштириб қўяйлик.
Журналистларимиз учун ҳақиқий синов даври бошланди. Мақтаб ва мақтаниб юрамверамизми ёки Президентимизнинг жонкуярлигини қўллаб-қувватлаб, ҳақиқий ёрдамимиз дегадиган юмушларни бажарамизми? Яқинда Шавкат Мирзиёев Андижонда қуйидагиларни таъкидлаган эди: “Мақтайверсанглар, қарсак чалаверсанглар, ура-ура қилаверсанглар, бизнинг ҳам оёғимиз ердан узилса, кейин одамлар кимга ишонади?”.
Қани айтингчи, халқ кимга ишонсин?! Маҳаллий раҳбарларнинг, мутасаддиларнинг оёғи ердан узилса, халқ дардини эшитмаса, нима қилмоқ керак? Самарқанд тумани Ўрмон хўжалиги ҳудудида 100 нафарга яқин оила қурган иморатлар, 30тача тадбиркорлик объектлари бузиб ташланмоқда. Улар мутасддилар айтгандек, ўзбошимчалик билан эмас, давлат органи – туман ҳокимлиги қарори асосида катта маблағ сарфлаб қурилиш ишларини амалга оширган. Энди бу ер майдони кимгадир керак бўлди, тайёр уй-жойлар бузилмоқда. Ушбу муаммо ҳақида мен аввалроқ ёзган эдим.
http://www.uza.uz/…/samar-and-tumanida-uy-zhoy-va-korkhonal…
http://www.uza.uz/…/samar-and-tumanida-uy-zhoy-va-korkhonal…
18 май куни Мажбурий ижро бюроси ва ИИБ вакиллари иштирокида бузиш ишлари бошланди. Бу ҳақда ўша жойда ҳозир бўлган Фарҳод Норбўтаев ва Каримберди Тўрамуродлар материаллар тайёрлашди. Кун.уз ҳам мақола берса керак.
Азиз журналистлар! Газетачилар! Жойига чиқинглар, ҳужжатлар билан танишинглар, муаммони холис ёритинглар. Бу иш анча оғир. Қудратли кишиларга ёмон кўринасиз. Лекин каттаю кичик “ҳаётимиз яхши томонга ўзгарсин, демократия тамойиллари устун бўлсин, Президентимизни қўллаб турайлик” каби сўзларни айтаётган бир пайтда биз ўз фаолиятимиз билан ана шу жараёнга қўшилайлик. Агар бир-икки журналистгина бу иш билан чекланса, қударат эгалари уларни оғзини ёпишга ҳаракат қилади. Нима қиламиз, бошимизни қум остига тиқиб ўтираверамизми ёки амалдору пулдорнинг қонунга қарши ҳаракатини чеклашга ҳиссамизни қўшамизми?
Суратлар 18 майда олинган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий