1 майда бошланган маҳалла фуқаролар йиғини раислари сайловига Самарқанд
шаҳрида якун ясалди. Сайловдан кейинги биринчи йиғилиш 23 май куни бўлиб ўтди.
Унда фуқаролар йиғинини янги тартибда шакллантириш масалалари кўриб чиқилди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
бўйича Самарқанд вилоят кенгаши ташкилий-услубий шўъбаси мудири Абдусами
Қўзибоев, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
бўйича шаҳар кенгаши раиси Аҳмаджон Маматов мавжуд қонунчилик бўйича МФЙ
раислари сайланганган кейин фуқаролар йиғинини шакллантириш кўзда
тутилганлигини уқтириб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар
ҳақида сўз юритишди.
Яқин кунлар ичида қилиниши зарур бўлган ишлар сирасига қуйидагилар киради:
масъул котибни, МФЙ раисининг тўрт нафар ўринбосарини, 8та доимий комиссиялар
раисларини, тафтиш комиссияси раисини сайлаш. Ушбу ишни қандай ташкил этиш, уни
қонунда белгиланган тартибда ўтишида нималарга эътибор қаратилиши лозимлиги
хусусида батафсил сўз юритилди.
Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинини шакллантириш тартиби ҳақида ҳам
аниқ маслаҳатлар берилди.
Йиғилишда шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов, ҳокимининг биринчи ўринбосари
Акрам Эгамов сўзга чиқдилар. Шаҳар маъмурияти бошлиғи маҳаллалардаги вазият, у
ердаги тартиб, тинчлик ва осойишталик бутун шаҳарга ижобий таъсир қилишини
уқтирди. У маҳалла оқсоқоллар олдида турган муҳим вазифаларни санаб ўтди ва МФЙ
раислари бу вазифаларни шараф билан бажаришларига ишонч билдирди.
Йиғилишдан бир неча соат ўткач, Фурқат Раҳимов Инвестициялар ва ташқи
савдо вазири ўринбосари вазифасига тайинланганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ
Комментариев нет:
Отправить комментарий